00:37
Қуёш замин узра нур сочишни бошлади. Офтоб ҳеч кимни ажратмай, кошонаю кулбага бирдек тафт улашади. 😊 Ҳаёт йўлингизда Қуёшга айланинг. Ҳаммага бирдек меҳр нурларини тақдим этингки, атрофдагилар сизни кўришганида муҳаббатни ҳис қилишсин. ❤️
   янги_кун                                                            Агар денгиздаги бир томчи сув сенинг ризқинг бўлса, билки Раззоқ шу томчини сен учун денгиздан чиқариб беради! © Айман Ёғий Бугун бизга қандай ризқ аталганини Роббимдан ўзгаси билмайди. Илоҳим, яхшилар ва яхшилар билан ризқланайлик. Аллоҳим ҳалолидан, ғойибидан баракаси билан етказсин! Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
00:00
#Хайрли_тун Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин! Ҳайрли тун, қадирдон. Тунингиз осуда ўтсин!
Барча кўнгил ғашлиги, бу оламга кўнгил боғлашдан келади. Кўнгил қуши ҳар дарахтга уя қураверса, уя қурадиган жой қолмайди. Кўнгилни шундай бир жойга боғлагинки, мингларча қиёмат қойим бўлса ҳам, cенга асло ёлғизлик дарди етмасин... ​©️ Жалолиддин Румий
#Камила1
📌Бронхитни оддий Апилсин даволайди ➡️ Ўртача катталикдаги апельсинни пўсти билан тўртбурчак шаклда кесиб, устига 2 ошқошиқ шакар сепинг ва 30 дақиқа давомида паст оловда қайнатинг. Ҳосил бўлган қиёмни йўтал хуруж қилганда 1-2 ошқошиқдан қабул қилинг. Муолажа давомийлиги тузалгунга қадар. 🌿 @SoglomHayт
#КамилаСаломатлик
  • Класс
ВАҚТ ҲАҚИДА Исо алайҳиссалом айтади: “Дунё – уч кун: кеча, бугун, эртага. Кеча ўтди. Бугун тириксан, эртага яшайсанми, йўқми – Аллоҳ билади. Демак, сен фақат бугун учун яшаб қол, бугунни ғанимат бил”. Буни янада теранроқ мушоҳада қилсак, дунё – уч соат: бир соати ўтди, бир соати ўтяпти, яна бир соатига Аллоҳ молик. Худди шундай дунё – уч нафас. Бир нафас ўтди, яна бир нафасни оляпсан. Учинчи нафасни Аллоҳ билади – уни оласанми-йўқми?! Шу боис бир лаҳзани бўлса-да, яхшиликлар билан ўтказиш, тоат-ибодат қилиб қолиш лозим. Чунки ўлим тўсатдан келиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай огоҳлантирганлар. Билгинки, вақтни ғанимат билиш – энг афзал амал. Чунки киши нафас олиб тур
  • Класс
ИШҚ БУ... 26 марта 2022 от Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ) 5 _ 6 қисмлар *** Тонг. Икки кун узлуксиз ёққан ёмғирнинг ҳиди ҳали ердан кўтарилмаган. Намчил ҳаво. Лекин қуёшнинг кўриниш бериши инсон боласи қалбига шодлик улашади. Офтоб зиёси башариятга баравар нур таратади. Ҳашаматли ҳовлию, хароба кулбага ҳам бу нурлар бир хил тақсимланади. Офтоб нури ўхшатиш мумкин бўлса, худдики меҳрга ўхшайди. Бу меҳрга эса ёшу қари, бо-ю камбағал, соғлом-у носоғлом бирдек муштоқ. Айнан меҳрдан яйраб-яшнайди. Икки кунлик ёмғирдан сўнг кўриниш берган қуёш ҳам инсон қалбини меҳрдек иситиб юборганди. Абдулҳамид ва Абдулазиз бомдод намозидан сўнг оналарига сездирмай кўчага чиқиб кетишди. Қуёш кўтарил
Показать ещё