Исо алайҳиссалом айтади: “Дунё – уч кун: кеча, бугун, эртага. Кеча ўтди. Бугун тириксан, эртага яшайсанми, йўқми – Аллоҳ билади. Демак, сен фақат бугун учун яшаб қол, бугунни ғанимат бил”.
Буни янада теранроқ мушоҳада қилсак, дунё – уч соат: бир соати ўтди, бир соати ўтяпти, яна бир соатига Аллоҳ молик. Худди шундай дунё – уч нафас. Бир нафас ўтди, яна бир нафасни оляпсан. Учинчи нафасни Аллоҳ билади – уни оласанми-йўқми?! Шу боис бир лаҳзани бўлса-да, яхшиликлар билан ўтказиш, тоат-ибодат қилиб қолиш лозим. Чунки ўлим тўсатдан келиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай огоҳлантирганлар.
Билгинки, вақтни ғанимат билиш – энг афзал амал. Чунки киши нафас олиб турибдими, демак, у вақтни ғанимат билиши зарур. Ким вақтини зое қилса, умрини беҳуда ўтказибди. Чунки бир кеча-кундузда 24 соат бор. Инсон бир соатда 180 марта нафас олади. Бир суткада 4324 марта нафас олади. Унинг ҳар бир нафаси омонат, яъни олган нафаси чиқмаслиги ёки чиққан нафаси кирмаслиги мумкин.
#ИБРАТ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1