Шу ва шунга ухшаш саволларга жавоб бериш максадида Узбекистон Республикаси Марказий Банки Порталининг 2012-йил 30-ноябрь куни "Саволларга - жавоблар" сахифаси кучирмасини хавола этамиз...
Савол: Муайян юридик шахс, масалан, кичик корхона қонун ҳужжатларида белгиланган қандай ҳолатда кредитлар олиши мумкин? Бунинг учун қандай ҳужжатлар талаб этилади? Иложи бўлса, банклар номи ҳам кўрсатилса. Агар кичик корхона бошланғич капитал учун кредит олишни режалаштирган бўлса, гаровга нималар қўйилиши талаб этилади? Агар кичик корхона юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганига 6 ойдан ошган бўлса, у бошланғич капитал учун кердит олиши мумкинми?
Ш.Маҳмудов, Тошкент шаҳри
Жавоб: 1. АТ Микрокредитбанк маблағлари ҳисобидан кичик бизнес суъбектларига ажратиладиган имтиёзли микрокредитлар.
Мазкур банк томонидан имтиёзли микрокредитлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 78-сонли "Микрокредитбанк акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган "Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан ажратилади.
Ушбу Низомга кўра,
А) бошланғич сармояни шакллантириш учун микрокредитлар:
- юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда;
- микрофирмалар ва деҳқон хўжаликлари учун (юридик шахс мақомига эга бўлган) энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда;
- фермер хўжаликлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда ажратилади.
Микрокредитлар фоиз ставкаси - йиллик 3 фоиз миқдорида, муддати- 18 ойгача.
Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар фақат янгидан очилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 6 ойдан ошмаган давр мобайнида кредит олиш учун буюртма берган тадбиркорларга берилади.
Б) бизнесни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларни тўлдириш учун кичик бизнес субъектларига микрокредитлар энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваригача миқдорда, йиллик 7 фоиз устама билан, 24 ойгача муддатга ажратилади.
В) учинчи тарафдан мол-мулк олиш, унга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун кичик бизнес субъектларига энг кам ойлик иш ҳақининг 2000 бараваригача миқдорида йиллик 5 фоиз устама билан, 3 йилгача муддатга микролизинг хизмати кўрсатилади.
2. Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кичик бизнес субъектларига ажратиладиган микрокредитлар:
Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан микрокредитлар Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2006 йил 21 февралда 1548-сон билан рўйхатга олинган "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Микрокредитбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ажратилади.
А) бошланғич сармояни шакллантириш учун
янгидан очилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 6 ойдан ошмаган давр мобайнида кредит олиш учун банкка буюртма берган юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларига айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, асбоб-ускуналар сотиб олиш мақсадларига берилади.
Фоиз ставкаси - Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/6 қисми миқдорида.
Микрокредит суммаси - юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва микрофирмаларга энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача ва кичик корхоналар ва фермер хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача бўлган миқдорда.
Муддати - 3 йилгача.
Б) ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва фаолиятини ривожлантириш учун микрокредитлар
- Деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш, фермерлик иншоотларини қуриш, чорвачилик, паррандачиликни ривожлантириш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараварига ва юридик шахс мақомига эга деҳқон ва фермер хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорида, Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/3 қисми (бугунги кунда йиллик 4,67 фоиз) билан, 3 йилгача бўлган муддатга;
- Маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хом ашё ва материалларни тубдан қайта ишлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, касаначилик меҳнатини ташкил этиш учун якка тартибдаги тадбиркорларга энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан ҳамда микрофирма ва кичик корхоналарга энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баравари миқдорида, қайта молиялаш ставкасининг 40 фоизи (бугунги кунда йиллик 5,6 фоиз) билан, 3 йилгача бўлган муддатга;
- Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун якка тартибдаги тадбиркорларга энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан, микрофирма ва кичик корхоналарга энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 45 фоизи, (бугунги кунда йиллик 6,3 фоиз) билан, 3 йилгача бўлган муддатга ажратилади.
3. Тижорат банкларида ташкил этилган Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 195-сонли қарори билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларини Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлаш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ, тижорат банкларида ташкил этилган Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизидан (йиллик 7 фоиз) юқори бўлмаган фоиз ставкаси билан:
- хом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда бошқа ишлаб чиқариш захиралари харид қилиш учун зарур бўлган айланма маблағларни тўлдиришга 1 йил муддатгача;
- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга камида 2 йил муддатга;
- инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун 5 йил муддатга ажратилади.
Кредит олиш учун банкка тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар
· қарздор томонидан имзоланган ва кредит берилишидан олдинги сана қўйилган, кредитдан фойдаланиш мақсаддари баён этилган ва кредит таъминланган ҳолда гаров мавзуи кўрсатилган ариза;
· имтиёзли кредитнинг бутун муддати учун пул оқимлари прогнози мажбурий тартибда кўрсатилган бизнес-режа;
· қарз олувчи (юридик шахслар учун) рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг баланс қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзув мавжуд бўлган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотнома, шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорлик бўйича таққослаш далолатномалари;
Кредит таъминот турлари
· мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
· банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
· учинчи шахслар кафиллиги;
· қарз олувчининг кредитни сўндирмаслиги хавфи суғурталангани тўғрисида суғурта компаниясининг суғурта полиси;
Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар қайтарилишини таъминлаш сифатида кредит шартномаси бўйича сотиб олинадиган мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар улар қийматининг 80 фоизи миқдорида гаров учун қабул қилинади. Имтиёзли кредитнинг мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар гарови билан қопланмаган қисми учун қарз олувчи таъминлашнинг қуйидаги турларидан бир ёки бир нечтасини тақдим этади:
Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 6 ойдан ошган кредит олиш учун тегишли хизмат кўрсатувчи банкка буюртма берган юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг фаолиятини бошлаш учун айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун имтиёзли микрокредитлар берилиши амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгилаб берилмаган.
Савол: Бугунги кунда ипотека кредитлари фуқароларга барча банклар томонидан берилаяптими? С.Жўраев, Фарғона вилояти
Жавоб: Ипотека кредитларини ажратиш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг "Ипотека тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сонли "Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган "Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредитлари бериш тўғрисидаги Низом”, "Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами 1727, 2007 йил 12 октябрь) ҳамда "Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами 1835, 2008 йил 12 июль) асосида амалга оширилади ва тартибга солинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарорига асосан тасдиқланган "Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига асосан ипотека кредитлари тижорат банклари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилиб якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш мақсадларида қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида берилиши белгиланган.
"Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақиллиги белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 9-бандига мувофиқ, банк активлари, шу жумладан кредитлар портфелини шакллантириш билан боғлиқ таваккалчиликлар тадбиркорликка оид таваккалликка тааллуқли бўлиб, уларни бошқариш тижорат банки раҳбариятининг ваколатига киришини маълум қиламиз.
Савол: Билишимизча, ўтган йили баъзи банкларда тўй ва шунга ўхшаш маросимлар учун қисқа муддатли кредитлар жорий этилган эди. Бу албатта, кўпгина фуқароларга маъқул тушиб, фойдаландилар. Ҳозирда мазкур кредитларни олса бўладими?
М.Дўсиёрова, Қашқадарё вилояти
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, истеъмол кредити бериш қоидалари истеъмол кредити берувчи ташкилот томонидан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади.
Ҳозирда Халқ банки, Агробанк ва бошқа тижорат банклари томонидан аҳолининг кенг қатламига, шу жумладан ёш оилаларга истеъмол мақсадлари учун, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилган товарларни сотиб олиш ва тўй маросимлари ўтказиш мақсадида 1 йилдан 3 йилгача бўлган муддатга истеъмол кредитлари ажратиб келинмоқда.
"Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақиллиги белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 9-бандига мувофиқ, банк активлари, шу жумладан кредитлар портфелини шакллантириш билан боғлиқ таваккалчиликлар тадбиркорликка оид таваккалликка тааллуқли бўлиб, уларни бошқариш тижорат банки раҳбариятининг ваколатига киришини маълум қиламиз.
Шундан келиб чиқиб, жисмоний шахслар томонидан истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олишга кредит олиш учун ўзлари яшаб турган туман (шаҳар)даги тижорат банклари филиалларига мурожаат этишлари мумкин.
Савол: Илгари тижорат банклари томонидан автомобил сотиб олиш учун кредит берилар эди. Бу эса кўпчиликнинг истак-хоҳишига тўғри келарди. Ушбу кредитни ҳозир ҳам олса бўладими?Ф.Ёдгорова, Навоий вилояти
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳозирги кунда республикада фаолият юритаётган барча тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан жисмоний шахсларга (истеъмолчиларга) уларнинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун истеъмол кредитлари ажратиб келинмоқда.
Шунга кўра, жисмоний шахслар томонидан "GM Uzbekistan” корхонасида ишлаб чиқарилган автомашиналарни банк кредити ҳисобига сотиб олиш учун дастлаб бевосита ушбу корхонанинг расмий дилерларидан тегишли шартномани олишлари лозим.
Савол: Бугунги кунда тижорат банклари томонидан уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга ипотека кредитлари бериладими?
Ф.Хушбоқов, Самарқанд вилояти
Жавоб: Ипотека кредитларини ажратиш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг "Ипотека тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сонли "Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган "Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредитлари бериш тўғрисидаги Низом”, "Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами 1727, 2007 йил 12 октябрь) ҳамда "Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами 1835, 2008 йил 12 июль) асосида амалга оширилади ва тартибга солинади.
Шунингдек, юқорида қайд этилган "Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, ёш оилаларга ипотека кредитлари қуйидаги шартлар асосида берилади:
15 йилдан кам бўлмаган муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан банкнинг ўз маблағлари ва Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ажратилади;
ипотека кредитлари бўйича белгиланадиган йиллик фоиз ставкаси молиялаштириш манбасидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича белгиланади:
банкнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитлари бўйича йиллик фоиз ставкаси, кредит шартномаси тузиладиган даврдаги Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси миқдорида;
ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бериладиган ипотека кредитлари бўйича йиллик фоиз ставкаси - йилига кўпи билан 5 фоиз миқдорида;
дастлабки бадалнинг бир қисмини ёки барча суммасини ёш оила аъзолари (эр ёки хотин)нинг иш берувчиси бўлган юридик шахслар томонидан пул ўтказиш орқали ипотека кредити олувчи ёш оила аъзоси номига очилган мақсадли жамғарма омонат ҳисобварағига ўтказиб берилиши мумкин;
банк томонидан бевосита жалб этилган халқаро ва хорижий молия институтларининг грантлари ва инвестициялари ҳисобидан бериладиган ипотека кредитлари бўйича муддат ва кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси ушбу маблағларни бериш тўғрисида банк ва кўрсатиб ўтилган молия институтлари ўртасида тузилган тегишли шартномалар шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
"Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақиллиги белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 9-бандига мувофиқ, банк активлари, шу жумладан кредитлар портфелини шакллантириш билан боғлиқ таваккалчиликлар тадбиркорликка оид таваккалликка тааллуқли бўлиб, уларни бошқариш тижорат банки раҳбариятининг ваколатига киришини маълум қиламиз.
Шу сабабли ипотека кредити ажратиш учун бевосита тижорат банкларига мурожаат этилиши лозимлигини билдирамиз.
Савол: Янги очилган хусусий корхоналар учун олинадиган кредитлар 2011 йил кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлар йилида фоиз ставкалари қандай тартибда белгиланган? Мен олмоқчи бўлган кредит тури савдо учун. Сирожиддин Йўлдошев, Андижон вилояти
Жавоб: Ҳурматли Сирожиддин Юлдошев, бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан бир қатор кредит турлари ажратилиб келинмоқда, жумладан савдо фаолиятини ривожлантириш учун қуйидаги муддат ва фоиз ставкаларида кредит маблағлари ажратилмоқда.
1. Тижорат банклари томонидан янги ташкил этилган корхоналарга савдо фаолияти учун ўз маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредит бўйича фоиз ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ мижоз ва банк ўртасида тузилган шартномага мувофиқ белгиланади.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 78-сон Қарори билан тасдиқланган "Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида” Низомга асосан, Микрокредитбанк маблағлари ҳисобидан бошланғич (старт) сармоясини шакллантириш учун микрокредит йилига 3 фоиз ставка бўйича 18 ой муддатгача:
энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун;
энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда микрофирмалар ва деҳқон хўжаликлари учун (юридик шахс мақомига эга бўлган);
энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда фермер хўжаликлари учун берилади.
Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига микрокредит бошланғич (старт) сармоясини шакллантириш учун улар кредит олиш учун давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида буюртма тақдим этилганда берилади.
Микрокредитлар бизнесни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига (микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларига) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан юқори бўлмаган фоиз ставкаси бўйича, 24 ой муддатгача, энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваригача миқдорда берилади.
3. "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Микрокредитбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида” Низом (рўйхат рақами 1548, 2006 йил 21 февраль)га асосан:
Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар фақат янгидан очилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 6 ойдан ошмаган давр мобайнида кредит олиш учун тегишли хизмат кўрсатувчи банкка буюртма берган юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг фаолиятини бошлаш учун айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун берилади.
Ушбу микрокредитларни олишда ходимларининг 50 фоизидан ортиғини ногиронлар, шу жумладан, Кўзи ожизлар жамияти аъзолари ташкил этган кичик бизнес субъектлари устуворликка эга бўладилар.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналар устав капитали шакллангандан кейин ташкил этилишлари муносабати билан уларга ушбу микрокредитлар берилмайди.
Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва микрофирмаларга энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача миқдорда ҳамда кичик корхоналар ва фермер хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача бўлган миқдорда берилади.
Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз миқдори Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/6 қисмини ташкил этади.
Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредитлар қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз 3 йилгача бўлган муддатга берилади.
Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш учун берилган микрокредитлар бўйича фоизлар ушбу кредитлар берилган кундан бошлаб ҳисобланади ва 12 ой муддат ўтгач ундирилади.
Мазкур микрокредитлар учун ҳисобланган фоизлар дастлабки 12 ой давомида тижорат банклари даромад (фойда) солиғи ҳисоблаш базасига киритилмайди.
Савол: Таълим кредити олиш учун қандай ҳужатлар талаб қилинади ва қандай шахслар учун берилади? Бу кредитни олиш учун ота-оналар давлат ташкилотларида ишлашлари шартми? Сирожиддин Йўлдошев, Исфандиёр савдо сервис корхонаси, Андижон вилояти
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил
26 июлдаги 318-cонли Қарори билан тасдиқланган "Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, тaълим кредитлари тижорат банклари томонидан Олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига ўзлари яшайдиган аҳоли пунктида жойлашган тижорат банклари муассасалари томонидан берилиши мумкин.
Таълим кредитини олиш учун қарз олувчи тижорат банкигa, таълим кредити бериш тўғрисидаги ариза, талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан қарз олувчининг яшаш жойи тўғрисида берилган маълумотнома, кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат шунингдек, имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
Қaрз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2