Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!
Эртага, 19 июль душанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Наманган вақти билан):
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:16
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:47
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.✔️
Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
@ravza_uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1