14 ва 21 январь кунлари Боғимайдон маҳалласида дошқозонларда ош дамлаб, қариялар, беморларга ҳамда кам таъминланган оилаларга паловхонтўра улашилди.
Ўтган ҳафта бу савоб ишни ака-ука Бахтиёр ва Ихтиёр Аслиевлар амалга оширган эди. “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак” деган нақлга амал қилган маҳалламиз аҳли бугун ҳам маҳалла марказига йиғилиб, хайрли юмуш бардавом эканлигини исботлади. Бугун тадбиркор, қўли очиқ инсон Абдусалим Жалилов ташаббус кўрсатиб, дошқозонда ош дамлади. Ёшлар етакчиси Сўҳроб Саидов бошчилигидаги кўнгилли савобталаб йигитлар таомлар шоҳини тарқатиб чиқишди.
Шуни таъкидлаш лозимки, эрталаб, хайрия тадбиридан олдин маҳалла раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Аъзам Аъламов ташаббус кўрсатиб, Афросиёб кўчасини чиқинди йиғиш машинаси олиб кетмаган ва сочилиб ётган ахлатдан тозалаш ишини ташкил этди. “Обод ва тоза жойда тадбирлар ярашади”, – дейди Аъзам бобо.
Эзгулик бардавом бўлсин!
Тошпўлат Раҳматуллаев
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев