Бир неча йиллар олдин телевидения орқали ва интернетда “Бокиралик юки” номли бир фильм омма эътиборига ҳавола қилинди. Бунинг оқибатида кўп норозиликлар ва фикр мулоҳазалар билдирилди. Савол жавоблар бўлди. Ҳамма бу фильмдан кўзланган мақсадни ва унинг оқибатини билди. Бу фильм ижодкорлари маҳкамага тортилди. Унинг яратилишинг асосий сабаби шу эдики. Қадимдан қон қонига сингиб кетгган, ҳатто диндан анча узоқ бўлганлар ҳам бокира бўлмаган қизга уйланишликни ор деб биладиган бизнинг ўзбек халқимизга бокирасизликни тарғиб қилиш эди. Яъни тўйдан олдин келин бўлмиш қизнинг қиз бўлишини нима кераги бор, ўшанингсиз ҳам қанчадан қанча халқлар оила қуришаяптику. Ундан кўра анча тажрибалисига уйланг
“Coca-cola”нинг маъноси нима?
Савол:ассалому алайкум, қори ака. “Cоcа-cоlа” сўзи “Макка ҳам, Муҳаммад ҳам йўқ” маъносини билдирадими? Яна Арабистонда “Cоcа-cоlа” ичимлиги сотиладими?
Жавоб:ва алайкумус салом. 1. “Cоcа-cоlа” бундай маънони англатмайди. Унга ичимлик таркибидан келиб чиқиб ном қўйилган. Яъни, унда “кока” барглари ва “кола” ёнғоғининг аралашмаси бор. Шундан олиб ушбу ичимликка ном берилган. Баъзилар “Cоcа-cоlа” логотипини тескари ўгириб қўйса, унда арабча “лаа муҳаммад, лаа макка” ёзуви ҳосил бўлади, деб айтишмоқда. Улар даъвосича, унинг кўриниши мана бундай бўлади.
Аммо бу даъвода ҳеч қандай асос йўқ. Биринчидан, унинг логотипи тескари эмас, тўғри ўқилади, иккинчидан унга ном б