Савол:ассалому алайкум, қори ака. “Cоcа-cоlа” сўзи “Макка ҳам, Муҳаммад ҳам йўқ” маъносини билдирадими? Яна Арабистонда “Cоcа-cоlа” ичимлиги сотиладими?
Жавоб:ва алайкумус салом. 1. “Cоcа-cоlа” бундай маънони англатмайди. Унга ичимлик таркибидан келиб чиқиб ном қўйилган. Яъни, унда “кока” барглари ва “кола” ёнғоғининг аралашмаси бор. Шундан олиб ушбу ичимликка ном берилган. Баъзилар “Cоcа-cоlа” логотипини тескари ўгириб қўйса, унда арабча “лаа муҳаммад, лаа макка” ёзуви ҳосил бўлади, деб айтишмоқда. Улар даъвосича, унинг кўриниши мана бундай бўлади.
Аммо бу даъвода ҳеч қандай асос йўқ. Биринчидан, унинг логотипи тескари эмас, тўғри ўқилади, иккинчидан унга ном беришда Исломга ҳақорат бўладиган маънони келтириб чиқариш мақсад қилинмаган, десак хато бўлмайди. Тўғри, бу икки нарса бир-бирига бироз ўхшаб кетиши мумкин. Аммо уни таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, бу ҳақиқатдан йироқ, тасодиф, тирноқ остидан кир қидириш қабиладаги иш экани маълум бўлади. Бунга мана бу ўзгартириш ҳам далилдир.
Араб тилидаги “лаа” сўзи “йўқ, мавжуд эмас” маъносини англатади. Энди ўша “лаа макка, лаа муҳаммад”нинг таржимасига эътибор қаратсак, бу жумланинг ўзи хато экани маълум бўлади. Сабаби Макка шаҳри мавжудлигини ҳеч ким инкор эта олмайди, ҳатто ғайридинлар ҳам. Бошқа тарафдан олиб қарасак, ўша тескари ёзувда “лом”дан кейин “алиф” йўқ. “Алиф”сиз “лом” аслида “ломи таъкид” бўлиб, тасдиқлаш, аниқ эканини ифодалаш маъносини ҳам англатиши мумкин. У ҳолда ўша тескари жумладан “албатта муҳаммад ҳам, макка ҳам мавжуд” маъноси келиб чиқади. Хулоса шуки, “Cоcа-cоlа” логотипини тескари ўгириб қўйилса, Исломга зид бўлган маъно келиб чиқади, деган гап асоссиз, илмий тарафдан ҳақиқатга тўғри келмайди. Валлоҳу аълам.
2. Саудия Арабистонида “Cоcа-cоlа” сотиш у ёқда турсин, ҳатто бу ичимликни ишлаб чиқарадиган катта фирма ҳам фаолият юритади.
Биз бу билан ушбу номдаги ичимликни ичишга тарғиб қилмоқчи эмасмиз. Фақатгина ҳақиқатни айтишни ирода қилдик. Аслида “Cоcа-cоlа” ичимлигини ичиш ҳаромлиги борасида бирон аниқ ҳужжат-далил йўқ. Шундай экан уни ичиш мубоҳдир. “Cоcа-cоlа” ичимлиги ҳақидаги турли мишмиш ва асоссиз гапларга чалғимаслик керак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 16
маъноси нима?
“Cоcа-cоlа” сўзи “Макка ҳам,
Муҳаммад ҳам йўқ” маъносини
билдирадими? Яна
Арабистонда “Cоcа-cоlа”
ичимлиги сотиладими?
1. “Cоcа-cоlа” бундай маънони
англатмайди. Унга ичимлик
таркибидан келиб чиқиб ном
қўйилган. Яъни, унда “кока”
барглари ва “кола” ёнғоғининг
аралашмаси бор. Шундан олиб
ушбу ичимликка ном берилган.
Баъзилар “Cоcа-cоlа”
логотипини тескари ўгириб
қўйса, унда арабча “лаа
муҳаммад, лаа макка” ёзуви
ҳосил бўлади, деб айтишмоқда.
Биринчидан, унинг логотипи
тескари эмас, тўғри ўқилади,
иккинчидан унга ном беришда
Исломга ҳақорат бўладиган
маънони келтириб чиқариш
мақсад
қилинмаган, десак хато
бўлмайди. Тўғри, бу икки нарса
бир-бирига бироз ўхшаб
кетиши мумкин. Аммо
уни таҳлил қилиб кўрадиган
бўлсак, бу ҳақиқатдан йироқ,
тасодиф, тирноқ остидан кир
қидириш қабиладаги иш экани
маълум булади.
Араб тилидаги “лаа” сўзи “йўқ,
мавжуд эмас” маъносини
англатади.
Энди ўша “лаа макка, лаа
муҳаммад”нинг таржимасига ...Ещё“Coca-cola”нинг
маъноси нима?
“Cоcа-cоlа” сўзи “Макка ҳам,
Муҳаммад ҳам йўқ” маъносини
билдирадими? Яна
Арабистонда “Cоcа-cоlа”
ичимлиги сотиладими?
1. “Cоcа-cоlа” бундай маънони
англатмайди. Унга ичимлик
таркибидан келиб чиқиб ном
қўйилган. Яъни, унда “кока”
барглари ва “кола” ёнғоғининг
аралашмаси бор. Шундан олиб
ушбу ичимликка ном берилган.
Баъзилар “Cоcа-cоlа”
логотипини тескари ўгириб
қўйса, унда арабча “лаа
муҳаммад, лаа макка” ёзуви
ҳосил бўлади, деб айтишмоқда.
Биринчидан, унинг логотипи
тескари эмас, тўғри ўқилади,
иккинчидан унга ном беришда
Исломга ҳақорат бўладиган
маънони келтириб чиқариш
мақсад
қилинмаган, десак хато
бўлмайди. Тўғри, бу икки нарса
бир-бирига бироз ўхшаб
кетиши мумкин. Аммо
уни таҳлил қилиб кўрадиган
бўлсак, бу ҳақиқатдан йироқ,
тасодиф, тирноқ остидан кир
қидириш қабиладаги иш экани
маълум булади.
Араб тилидаги “лаа” сўзи “йўқ,
мавжуд эмас” маъносини
англатади.
Энди ўша “лаа макка, лаа
муҳаммад”нинг таржимасига
эътибор қаратсак, бу
жумланинг ўзи
хато экани маълум бўлади.
Сабаби Макка шаҳри
мавжудлигини ҳеч ким инкор
эта олмайди, ҳатто
ғайридинлар ҳам. Бошқа
тарафдан олиб қарасак, ўша
тескари ёзувда “лом”дан кейин
“алиф” йўқ. “Алиф”сиз “лом”
аслида “ломи таъкид” бўлиб,
тасдиқлаш, аниқ эканини
ифодалаш маъносини ҳам
англатиши мумкин. У ҳолда ўша
тескари жумладан “албатта
муҳаммад ҳам, макка ҳам
мавжуд” маъноси келиб
чиқади. Хулоса шуки, “Cоcа-cоlа”
логотипини тескари ўгириб
қўйилса, Исломга зид бўлган
маъно келиб чиқади, деган гап
асоссиз, илмий тарафдан
ҳақиқатга тўғри келмайди.
Валлоҳу аълам.
2. Саудия Арабистонида “Cоcа-
cоlа” сотиш у ёқда турсин, ҳатто
бу ичимликни ишлаб
чиқарадиган катта фирма ҳам
фаолият юритади. Биз бу билан
ушбу номдаги ичимликни
ичишга тарғиб қилмоқчи
эмасмиз. Фақатгина ҳақиқатни
айтишни ирода қилдик. Аслида
“Cоcа-cоlа” ичимлигини ичиш
ҳаромлиги борасида бирон
аниқ ҳужжат-далил йўқ. Шундай
экан уни ичиш мубоҳдир. “Cоcа-
cоlа” ичимлиги ҳақидаги турли
мишмиш ва асоссиз гапларга
чалғимаслик керак
Ҳазрат бир биродарим СОСА СОЛА ичимлигини ўша идишдаги босма ёзувини тескарисига ўқиса арабча ёзув пайдо бўлиб у Макка йўқ Муҳаммад йўқ деган ёзув пайдо бўлябди деб қолди, ҳақиқатдан ҳам шундоқми?
ЖАВОБ:
— Одамларнинг гапи, холос.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Савол:
Kиши тушида ёки хаёлида зино қилса, гуноҳкор бўладими?
#Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ;
Инсон аёл ёки эркак бўлишидан қатъи назар, тушида зино қилгани учун гуноҳкор бўлмайди. Лекин зино ҳақида ўйлаши, хаёлида кимлардир билан зино қилиши мумкин эмас. Бу бора-бора зино қилишга сабаб бўлади, валлоҳу аълам.
САВОЛ:
Никоҳдан сўнг
Эркак кишини никоҳи
ўтгандан сўнг 40 кун чилла деб шомдан сўнг кўчага чиқмаслиги тўғрими?
ЖАВОБ:
- Шариатда бундай кўрсатма йўқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф