Сув, Шамол, Олов ва Номус дўст тутинган эди. Улар ҳамиша бирга юрарди. Лекин ажраладиган, ҳамма ўз иши билан шуғулланадиган вақт келди. Кетиш олдидан кейинчалик бир-бирларини қандай топа олишлари ҳақида фикрлашишди.
– Бирор ўсимлик кўкарган жойда мен албатта бўламан, – деди Сув.
– Япроқлар шивирини эшитсангиз, билингки, мен ўша ердаман, – деди Шамол.
Олов эса тутун бор жойда бўлишини айтди. Биргина Номус индамай турарди. Дўстлари ундан нимага белги-аломатларини айтмаётганини сўрашди.
– Сизлар ажралишингиз ва қайта топишишингиз мумкин. Мендан ажралганлар мангуга кетади, мен билан қайта ҳеч қачон бирга бўлолмайди, – деб жавоб берди Номус.
Ибрат учун!
Qasrda yashaseng ham qabrda yotasan,
Leksusta yurseng ham tobutda ketasan.
Jakuzida chо'milseng ham oddiy suvga yuvilasan,
Osmonda yurseng ham yerga kumilasan!!!...