Предыдущая публикация
Хаёл бошқа, юмуш бошқамиш,
Қулоғимга чалинди бир сўз,
Севги бошқа, турмуш бошқамиш.
Балки ростдир, балки бу миш-
миш,
Муҳаббатсиз ҳаёт нима,
хўш-Ишқсиз-дунё, юрак ҳам бўм-бўш,
Севги бошқа, турмуш бошқамиш.
Иғвогарлар гапимикин бу,
Севмаганлар дардимикин бу,
Муҳаббатсиз ҳаёт ёлғон-ку,
Севги бошқа, турмуш бошқамиш.
Гулдек умрин ўтин қилганлар,
Ёш боласин етим қилганлар,
Онасини кўчага ҳайдаб,
Фоҳишани хотин қилганлар.
Беномуснинг қонуни қўпдир,
Мунофиқнинг Худоси йўқдир,
Етим севги олганми қарғиш,
Севги бошқа, турмуш бошқамиш...
Олтин бошқа, кумуш боқамиш,
Хаёл бошқа, юмуш бошқамиш,
Қулоғимга чалинди шу сўз,
Севги бошқа, турмуш бошқамиш.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев