Дуодан бахт топган келин 🍃 «Бўладиган бола бошидан”, деб бежизга айтилмаган. Одина ўнларга кирганда бувиси вафот этди. Буваси Муҳаммад ота ёлғиз қолди. Кексайганда ёлғизлик азоби қийин бўлар экан. Кекса одамнинг кўнглини топиш учун бир сўз кам, икки оғиз сўз кўп. Уларнинг кўнгли нозик, хизмати оғир бўлади. Ўн ёшли Одинани отаси ёнига чорлаб, бувасига хизмат қилиб, дуосини олиш кераклигини тушунтирди. Одина ёш бўлса-да, зийрак эди. Отаси тушунтирган ҳамма ишни бажаришга ваъда берди. Муҳаммад бува намозхон. Эрта тонгда туриб, намоз ўқир, узоқ дуо қилар, нонуштани ҳам эрта қиларди. Муҳаммад буванинг хонасида Одина ва кичик укаси Абдулазиз бирга ётарди. Муҳаммад ота набираларини уйқуси бузилмас
ФАҚИРДАН ТЎСДИ-Ю, АЖРАЛДИ ҚОЛДИ Бир биродарим Дамашқнинг эски қишлоқларидан бирида бўлган воқеани сўзлаб берди. Қишлоқдаги уйлардан бирида катта лимон дарахти бўлиб, беш юзтагача лимон соларди. Уй эгаси мўмина, солиҳа ва виқорли аёл бўлиб, қайси кимса ушбу уй эшигини тақиллатса, унга ҳадя ўлароқ лимон беришар эди. Узоқ йиллардан сўнг уй эгаси бўлмиш солиҳа аёл вафот этди. Уйда ўғли ва келини қолишди. Бир кун эшик тақиллаб: «Аллоҳ ризоси учун лимон беринг», дея сўралди. Келин: «Лимон қолмади», деди. Энди бу уйга ким келиб лимон сўраса, «Лимон қолмади», деган жавоб олар эди. Бир ойча уйга лимон сўраб келиб турилди, сўнгра эса қишлоқ аҳли энди аввалгидек ҳадяга лимон олиш имконсиз эканин
​​23 ЙИЛ ПИНҲОН ТУТИЛГАН ОИЛА Таьсирли хикоя Мен яқин-яқингача шаръий хотин бўлган аёллар ҳақида ёмон фикрда эдим. Назаримда, улар тинч оилаларни бузган, енгилтак аёллар эди. Икки йил аввал отам бандалик қилдилар. Умрларининг сўнгги кунлари мени чақириб “Ўғлим, сенга омонат гапим бор. Фалон жойда, писмадон маҳаллада сенинг уканг, икки синглинг бор. Уканг уйланган, сингилларинг ҳам бирин-кетин бўйга етиб келяпти. Ўғлим, уларни ёлғизлатма, ҳолидан хабар олиб тур. Ўзимдан кейин сенга уларни омонат қолдириб кетяпман. Таъзияга ҳам уларни олиб кел”, дедилар. Бошимдан муздай сув қуйилгандек бўлди. Бу гапни онамга қандай айтишни билмасдим. Сингилларим билан бир амаллаб тушунтирдик, онам хабардормик
📝Қора шим ҳикояси Бугун бизнинг фарзандларимизда бор нарсалар бизда йўқ эди, уларда йўқ нарсалар бизда бор эди. Биз истаган нарсанинг ҳеч бири йўқ эди. Ота-онамиз очарчилик замонида яшадилар. Биз ҳам ўша замонда туғилиб, улғайдик. Истаган нарсамизни ололмас эдик. Mасалан, менга шим олиб беринг, десам, йўқ дейишарди. Ўйинчоқ олиб беринг, десам, ўзинг яса, дейишарди. Лойдан ўйичоқлар ясаганман. Дадамнинг чўнтакларини ичидан кесиб олиб, унга жун тўлдириб тўп ясардим. Ўшани ўйнар эдим. Опаларим латтадан ўзлари қўгирчоқ тикишарди. Шунинг учун ҳам биз нарсаларнинг қадрини биламиз. Бир куни отам: “Сизларга шим олиб келайми?”, дедилар. Биз жуда хурсанд бўлдик. Отам бозорга кетдилар. Биз эсауч ак
Боланинг_бегонаси_бўлмайди ҚИММАТГА ЎХШАМА ҚИЗИМ Қуйи қаватимиздаги хонадонни яқиндагина ижарага олиб, яшаётган аёлнинг овози баланд экан. Дамба-дам шанғиллагани шанғиллаган. Тонг демайди, тун демайди, “ижро”сини бошлайверади. “Ижро” ҳам узоқ давом этади, аввал чийилдоқ овозда минғирлайди, сўнг нолийди, қарғайди, кимнидир “одам бўлмасликда” айблайди, камситади... Эшитмасликка, эътибор бермасликка ҳар қанча уринмай, бефойда. Менку, кун бўйи ишдаман, бошқа девордармиёнлари бунга қандай сабр қилаяпти экан, дейман. Тушиб, танобини тортгинг келади-ю, эр-хотин уруши бўлса, деб ўзингни босасан. Бу сафар чидаб бўлмади, шанғиллашлар болачаларнинг чинқириғига уланиб кетди. Сабрга то
Ибрат бекати БУЗИЛМАГАН ҲОВЛИ (жуда ибратли) Иброҳим ва Илёсга бутун умр рўзғорга бир луқма ҳаром аралашмасин деган андишада ўтган ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон узоқ, ер қаттиқ. Ишдан бўшаш-ку, майли, аммо камомадни қандай тўлайди? Сотай деса, қўлга кирадиган бойлиги йўқ, хотини тақинчоқларини сотиб бераман дегани билан, унинг пули ҳам ҳеч қанча бўлмайди. Шундай ўйлардан эзилиб ёлғиз ўтирганида: «Ака, уйдамисиз
​​🌸🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ. 🌸🍃 ☁️🌤☁️ ХАЙРЛИ ТОНГ...!!! ☁️🌤☁️ 🕋Аллохим Тонгимизни ғамлардан холи қил...! Илм билан бизни бехожат этгин... Хилм билан безатгин... Тақво билан мукаррам айла... Офият ила гузал қилгин...!🤲🏻 🌺Кунимиз ва умримиз давомида қайси амал учун бизни яратган булсанг...уша билан машғул қилиб қуй...!🤲🏻 Аллоҳим...! 🕌Илохий иймон бердинг уни бардавом айла. Эхсон бердинг, қоим айла. Бизни ва яқинларимизни Жаннату жамолингга мушарраф айла...!🤲🏻 🥀Модомики Сенга тавба қилар эканмиз, азобингга гирифтор этма...!🤲🏻 🍃Ушбу кунда Сенга суюкли булган амалларни қилишимизга бизни мушаррф эт...!
Кеча қассобхонада бир бечорахол аёл 20 минг сўмлик қўй ёғи тортишни сўради. Қассоб тарозига қўйган ёғ 24 минг сўмлик чиқди. Қассоб: "Хаммасини олаверасизми?" деган саволга, аёл "Менга 20 минг сўмлик етади" деб зўрға жавоб берди. Қўлидаги маблағни тийин тийинигача харажатга хисоблаб чиққани билиниб турар эди. Аёл чиқиб кетди. Унинг орқасидан эса навбатда турган бир милиция ходими хам гўшт олмай чиқиб кетди. Менга гўшт тортгунига қадар деразадан кўчага разм солсам, ўша милиция ходими аёлга орқасидан етиб олиб қўлига қанчадир миқдорда пулни мажбурлаб бериб, ўзи дархол тескари қараганича нарироқда турган машинасига ўтириб кетиб юборди......... Ишонасизларми, милиция ходими ўзини ёнидаги б
ЎЗ УЙИМГА СИҒМАЯПМАН. (электрон почтамга келган мактуб). -Мен катта бир оилани учинчи фарзандим эдим. Ота онамиз тириклик чоғларида бизни оиламиздек аҳил иноқ оила маҳаламизда саноқли эди десам,-мени бошимдан кечирганларимни эшитиб балки ишонмассиз,балки қизларингизга тўғри тарбияни берганингизда хозир шу аҳволга тушиб қолмасдингиз,деб ҳам ўйлашингиз мумкиндир,лекин нима бўлганда ҳам мен шу пайтгача бирор кун ўзимни ўйлаб яшаганим йўқ фақат қизларимни келажаги учун,уларни бе каму кўст ўстириб улғайтириш учун жон жаҳдим билан ўз соғлигимни ўйламай,ўзимни ўтга чўғга уриб халол меҳнат қилиб,оҳири мехнатларим роҳатини кўриш ўрнига, соғлигим юқолгач ўз уйимга сиғмай қолаётганим учун ушбу макт
Показать ещё