Бизни йўқлаганни йўқласин Худо,
Бизни соғинганга меҳр, бахт берсин!
Биздан кетганларга айтдик алвидо,
Бизда қолганларга сеҳр, тахт берсин!
Бизни унутганни Худога солдик,
Бизни излаганлар тафтимиздадир!
Ичикиб келганни бошларга олдик,
Соғиниб келганлар кафтимиздадир!
Йўлдан адашмасин адашган из ҳам,
Майли бизга кўпдан ози бўлсинлар!
Биздан кетганлардан розимиз биз ҳам,
Биздан кетганлар ҳам рози бўлсинлар!
Бизни унутганлар унутмасинлар,
Бу дунё бизни шу қўлимиздадир!
Биз меҳр тутганда ниш тутмасинлар,
Сеҳрнинг барчаси йўлимиздадир!
Бизни йўқлаганни йўқласин Худо,
Кетган омон бўлсин, қолган бор бўлсин!
Бизни унутганга айтдик алвидо,
Бизни йўқлаганга Худо ёр бўлсин!
  • Класс
581459294524

А Т У ⚽ ♒

Бир юпанч бор эди айтарли,
Бир ишонч бор эди идраган.
Битта йўл бор эди қайтарли,
Битта гул бор эди қайтмаган.
Оппоқ қор ёққанда гупуриб,
Оҳ-зорлар оғдирди эсимдан.
Оқшомга юз бурдим тонг туриб,
Оҳ, Соғинч, сен кимнинг исмисан?..
Бу қисқа кўринган кунмиди,
Бу қистаб жон олар тундир-а?
Май тусаб турибман тўлдиру,
Ҳа, истаб юрибман ўлдира...
Ютганда энг сўнгги ютумни,
Чиққанда оғринчнинг измидан,
Айтқани, унутган отимни,
Айт, Соғинч, сен кимнинг исмисан?..
Najmiddin_Ermatov
  • Класс
581459294524

А Т У ⚽ ♒

НИГОҲИНГГА ТЕРМУЛСАМ...
Дунё ўтаверар, қулоқ тутмайди,
Ҳеч кимнинг ташвиши, ох-вохларингга.
Мен ҳам дунё ишин бир четга суриб,
Майлими, термулсам нигоҳларингга?!
Бир назар солишинг дилни боғ этар,
Эҳтимол ўша чоғ дардларим кетар.
Минг йил суратингга термулдим, етар,
Майлими, термулсам нигоҳларингга?!
Муаллақ қотарди дунё, сув, ҳаво,
Заминда янграрди ёқимли наво.
Мангу соғинчимга топардим даво,
Майлими термулсам нигоҳларингга?!
Она алласидан маст гўдак мисол,
Бўй қиз кулгусидек шарқироқ, хушхол.
Азизим, сўрарим биргина савол,
Майлими термулсам нигоҳларингга?!
Бошқа нени сўрай, бўлак истак йўқ,
Васлинг орзусидан гўзал тилак йўқ.
Юракка қадалган бир оловли ўқ,
Майлими терм
581459294524

А Т У ⚽ ♒

Sirlashmaslik kerakligini bilamiz, ammo ko'ngil bir suxbatdosh izlayveradi...
  • Класс
Показать ещё