Менга “қиёфа”нгни кўрсатма дўстим, Билмайсан, сенданда, ҳоли харобман. Ғурурим баланддир, қўлим қисқадир, Фақат шеърларимда олижанобман... © Абдувоҳид Сувонов
Боламдан тотлиси йўқ дейди аёл Аёлга бердилар бугун бир савол, Дунёда энг тотли айтгинчи дархол, Новвотми, оққандми, шакар ёки бол? Боламдан тотлиси йўқ деди аёл..! Яна сўрадилар, айтгин яширмай, Энг хушбуй гул қайси: атиргул, лола? Бир лаҳзада берди жавоб ўйламай, Энг хушбуй хилқат бу шубҳасиз - бола..! Аёл борки бари, қилади орзу, Уй, бойлик, тақинчок, пари жамоли, Қай бирин хоҳлайсан, айт секин деди: Менга кифоядир болам камоли..!
Дубай асосчиси Шайх Рашид ўз авлодининг келажаги ҳақида сўрашганда, шундай жавоб берган экан: ''Менинг бобом туяда юрарди, отам туяда юрарди, мен "Мерседес"да юраман, ўғлим "Ленд-Ровер"да юради, неварам "Ленд-Ровер"да юради, лекин эварам туяда юради..." Нега бундай?! Оғир пайтлар кучли кишиларни, кучли кишилар енгил пайтларни пайдо қилади. Енгил дамлар кучсиз одамларни, кучсиз одамлар оғир пайтларни пайдо қилади. Дунё чарҳпалаги шундай... PS. Айтишларича, ота-оналар меҳнатда пул топиб, болалар рохатда, фақат сарфлашга одатлансалар, неваралар садақа сўрашга мажбур бўларкан...
Показать ещё