Бунга тўртта тўсиқ халақит беради доим. Биринчиси, ёшлигингизда катта орзу қилганингизда (президент, фазогир ва ҳоказо) атрофдаги яқинларингиз ушалмайдиган орзу қилма, деб уқтиради. Бу биринчи хавф. Умидсизлик шундан келиб чиқади одатда. Иккинчиси жуда кўпчилигимиз дуч келадиган севги-муҳаббатдир. Баъзан инсонлар севги ҳаётимга тўсиқ бўлади, деб ҳисоблайди. Аслида тескариси. Ҳаракатга рағбат бўлади. Севги тўсиқ эмаслигини тушунганда эса учинчи ғов пайдо бўлади. У омадсизлик ва мағлубиятлардан қўрқиш ҳиссиёти. Ҳаёт фақат синовдан иборат шуни унутмайлик. Ҳар синовни енгганингда мукофоти берилади. Улардан қўрқмаслик керак аслида. Тўртинчи тўсиқ эса жуда ғалати лекин амалиётда учрайди. Инсон орзусига етишганда ўйланиб қолади, мен бунга мос эмасман дейди. Меҳнатининг самарасидан воз кечади. Барча кўрган қийинчиликларини унутади. Мен бу босқични ғалабанинг кушандаси, деб атаган бўлардим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев