ҒИЙБАТ ЎЗИ НИМА?
Ҳикоя. Саҳобалар мажлисдан туриб кетган бир киши ҳақида: «Бу одам бунчаям заиф бўлмаса», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар биродарингизни ғийбат қилиш билан гўштини едингизлар», дедилар.
Ҳикоя. Саҳобалар бир кишини зикр қилиб: «Биров унга овқат бермагунча, (ўзи топиб) емайди, мингани улов бермаса, (ўзи топиб) минмайди», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар уни ғийбат қилдингиз», деб айтдилар. Саҳобалар: «Эй, Расулуллоҳ, биз унда бор айбни айтдик, холос», дедилар. У Зот алайҳиссалом: «(Гапирилган гап ғийбат бўлиши учун) биродарингни унда бор нарса билан эслашингнинг ўзи кифоя қилади», дея марҳамат қилдилар.
Ҳикоя. Б
----- ҲАҚ БИЛАН БОТИЛНИ АРАЛАШТИРМОҚ
-----
(Тўғри билан бузуқни, ҳаром билан ҳалолни фарқламаслик)
Ибн Йасор ривоят қилади: Аллоҳ ва Росули буюрдилар:
— Инсонлар шундай замонларга етиб борадиларки, у пайтларда баданларни ёпиб турадиган либослар қандан эскириб, чиригани сингари инсонлар қалбида ҳам Қуръон шу тарзда эскириб, чирийди. Аллоҳдан қўрқмайдиган бу инсонларнинг бугун хатти-ҳаракатлари биргина нарса — тамаъга қаратилган бўлади. Бир одам бир яхшилик қилиб қолса: «Бу яхшиликни мен қилдим, бу — мақбул бўлиши турган гап!» деб керилади. Ёмонлик қилса (гуноҳ иш қилса), «Аллоҳ мени афв этади!» — деяверади.
Пайғамбаримиз алайхиссалом бу ҳадисда, инсонлар, Қуръоннинг қўрқитувчи оят