----- ЭНГ ЯХШИ ВА ЭНГ ЁМОН ОДАМ
-----
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм..
Абдураҳмон ибн Абу Бакра розияллоҳу анҳудан,
у отасидан ривоят қилади: “Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Инсонларнинг қайсиси афзал” – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умри узоқ бўлиб, амали чиройли бўлгани” – дедилар. У: “Инсонларнинг қайсиниси ёмон” – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умри узоқ бўлиб, амали ёмон бўлгани” – дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Саҳобий розияллоҳу анҳум Ислом шарафига эришгач, дин ва дунёси учун муҳим бўлган амалларга алоҳида эътибор берганлар. Ҳар икки дунёлари учун фойдали нарсаларни билиб ўрганиб уларга амал қилишга ҳамда зарарли нарсалардан хабардор бўлиб, улардан узоқ
---- АЛЛОҲ ТАОЛО ДЕДИ
----
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир.
Ушбу ояти каримада келтирилган сифатларнинг ҳар бири ҳар бир мўмин-мусулмон эркак-аёлга жуда ҳам зарур бўлганидек, уларн
--- ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРИШ
---
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас», дедилар. «Ким, ё Расулуллоҳ?» деб сўрашган эди, «Ёмонлигидан қўшниси хотиржам бўлмаган кимса», дея жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда:
«Ёмонлигидан қўшниси эмин бўлмаган кимса жаннатга кирмайди», дейилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Аллоҳ наздидаги энг улкан гуноҳ қайси?» деб сўрашган эди, у зот учта гуноҳни зикр қилиб: «Аллоҳга бошқа нарсани шерик қилишинг. Ҳолбуки, У сени яратган; овқатингга шерик бўлишидан қўрқиб фарзандингни ўлдиришинг ва қўшнингнинг жуфти ҳалоли билан з
БОМДОД ШАМОЛИ
----------
Бомдод намозидан кейин эсадиган илоҳий шамол ҳақида нима биламиз?
Саҳиҳ ривоятларга кўра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозидан кейин қуёш чиққунича ухламасдан ўйғоқ ўтирганлар. Пайгамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг нега бомдоддан кейин ухламаганликларини сабабини қидирганларнинг қаршисига қўйидаги маълумотлар чиққан.
Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Факат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир. Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқла
«ОХИРЗАМОН АЛОМАТЛАРИ»
___
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Қачон охирзамон яқинлашса, тайласон – арабларнинг бошга ташлайдиган рўмол ўрашлари кўпаяди; савдогарчилик ортади; мол-дунё кўпаяди; мол эгаси ўз мол-дунёси билан улуғланади; фоҳишалик кўпайиб кетади; болаларнинг (ёшларнинг) раҳбарлиги бўлади; хотинлар сони ортади; подшоҳлар жавр қилади; тарози ва ўлчовларда уриб қолинади; инсон кучук боласини тарбия қилиши ўз боласини тарбия қилганидан кўра яхшироқ бўлиб қолади; катталар ҳурматланмайди; кичикларга раҳм-шафқат қилинмайди; валади зинолар кўпаяди; ҳатто одамлар хотинлар билан кўча бўйларида алоқа қила бошлайдилар, бу замонда уларнинг (од