....Бир бола онасининг қабри ёнига келиб ўтирди ва шундай деди..
....Онажон, мен билан уйга кетинг..
....Муаллим мени доим уради..
....Ҳамма ўқувчиларни олдида мени изза қилади..
....Онанг бепарво аёл....
....Сенга хеч эътибор бермайди..
....Сени ўз холингга ташлаб қўйган деб мени йиғлатади.!
....Эй Одам боласи.! Бировни гап билан ўлдиришдан олдин айтадиган сўзларингизни тарозида тортиб кўринг.!
(АЛЛОХ)НИ (НЕЪМАТ)И.киритди
Bir kuni sigir bilan eshshak farosat bobida tortishib qolishibdi -eshshak men sigirdan aqlliroqman desa -siggir etiroz bildirib unga ishonmanglar, mana men yaylovdan uyimga qaytib kelayotganimda o'ng va chapdagi uylarga qaraab, razm solib utaman, eshshak esa xuddi molga o'xshab toog'ri o'tib ketadi dermish..,
ЙЎЛДАГИ САБОҚ
Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан... Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”. Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим