Зулҳижжанинг ўн куни Фазилатли замонда ибодат қилиш Аллоҳнинг шиорларини  улуғлаш демакдир. Аллоҳ Ўзига ибодат қилинишини яхши кўрадиган замонда Унинг шиорларини улуғламаслик гуноҳдир.  وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ «Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур», (Ҳаж: 32). •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Қуёш Зулҳижжанинг ўн кунидан ҳам афзалроқ кунларда нур таратмайди. У кунлардаги амаллар улуғланган бўлиб, афзаллари намоз, такбир, садақа, рўза ва ҳаждир. Улуғланган замонда гуноҳ ишлар ҳам катта саналади. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Зулҳижжанинг ўн куни йилнинг энг афзал кунларидир, Рамазоннинг охирги ўн кечаси эса йилнинг энг афзал кечаларидир. Ким биринчисининг кундузларида ва иккинчисининг кечаларида ибодат қилишга муваффақ бўлса, демак у ҳақиқий тавфиққа эришибди. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Зулҳижжа ойининг ўн кунида Аллоҳ Мусо билан гаплашди, Ислом дини комил бўлди ва у кунлар билан Аллоҳ қасам ичди. Бинобарин, у кунлардаги ибодатлар бошқа кунлардаги ибодатлардан афзалдир. Хоссатан такбир ва рўза. Арафа куни эса йилнинг энг афзал кунидир. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Ҳар бир фазилатли амал Зулҳижжанинг ўн кунида фазилатлироқ бўлади. Жума фазилатли кун, ўн кунликда эса у янада фазилатлидир. Дарҳақиқат фазилатлар ёнма-ён келиши билан амалнинг фазилати янада зиёда бўлади. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Рамазоннинг қазосини Зулҳижжанинг ўн кунида тутиб бериш мустаҳабдир. Рўзадор учун қазо ва ўн кунликдаги рўзанинг ажри бўлиши умид қилинади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Рамазоннинг қазосини тутиб беришимда мен учун ушбу ўн кундан суюмлироқ кунлар йўқ», дедилар. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Аллоҳ Зулҳижжанинг ўн кунини энг афзал кунлар қилиб, барча эзгулик истовчилар ажр-савобга эришсинлар учун, енгил ибодат бўлган зикрни у кунларда афзал қилиши Аллоҳнинг раҳматидандир. Маҳрумликка ҳақли кимсаларгина бундай ажрлардан мосуво бўладилар. Шайх Абулазиз Тарифий @oxirathovlisi
    1 комментарий
    6 классов
    "Қолгандан... ўлган яхши" • Ибн Ақил роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Одамларда мен кузатган қизиқ ҳолатлардан бири , улар диёрлар хароб бўлгани, яқинлар ўлгани, ризқлар танглигига афсус чекадилар. Замон ва унинг аҳлини ёмонлайдилар. Ҳолбуки ислом бузилаётгани, дин тарқоқлиги , суннатлар ўлиб бидъатлар тирилаётгани, масиятлар ошкор қилинаётгани, умрлар беҳудага ўтиб кетаётганига қарамайдилар. Бунинг сабаби улар наздида дини арзимас, дунёси эса буюклигидандир. Салафи солиҳларда эса бунинг акси эди. Улар дунёдан охиратга етадиган миқдорига рози бўлиб, динларида нуқсонга оҳ-воҳ чекар эдилар" (Одобуш-шаръийяҳ) — Сенингча вайрон бўлган ғазо ачинарлими, ёки, баланд бинолар билан обод дубай? • Агар охират бандаси бўлсанг дубайга ачинасан, дунё қули бўлсанг ғазодаги бузилган шаҳарларга.. — Сенингча бошидан бомба ёғаётган болалар ачинарлими, ёки, бошидан шарлар, зарлар сочилаётган болаларми? • Охират бандаси иккинчисига, дунё қули эса биринчисига ачинади.. Албатта , кўз ёшланади, қалб маҳзун бўлади. Лекин, "нега бундай бўлаяпти?" деган саволларга жавоб топишинг учун дунёга ана шу тарзда Аллоҳнинг назари билан боқишинг керак. • Аллоҳ наздида дунё (ундаги шаҳарлар, ўйин-кулгу, орзу-ҳаваслар, фарзанд..) заррача қадри йўқ. Унинг наздида охиратга қоладиган ишлар муҳим. Аллоҳ таоло айтади: "Мол-мулк, бола-чақа, ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолувчи солиҳ нарсалар эса Роббинг ҳузурида савоби яхшироқ ва орзу қилишга ҳам яхшироқдир" (Каҳф.46) • Демак фонийда ўйнаб-кулиб юргандан боқийга йиғлаб-сиқтаб кетган Аллоҳ наздида яхшироқ. Аллоҳ бандасига яхшиликни раво кўрса, унга шуни тақдир қилади. • Агар дунёга ушбу назар билан қарамасанг, эртага дажжолга эргашдим деявер. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "У бир қавмга келади. Улар унга иймон келтиргач, самога ёмғир ёғишини буюради ёмғир ёғади. Ердан набот ўсишини буюради ўсади. Уларнинг ҳайвонлари елини сутга тўлади. Сўнг бошқа бир қавмга боргач улар унинг сўзини рад қилишади. Дажжол улардан кетгач улар қаҳатчиликда, ҳеч вақосиз қоладилар. Сўнг у харобалар олдига келади... (Муслим) • Ҳадисдаги "харобалар" сўзига эътибор бер! "Харобалар" га ўрганиб қолганларгина дажжол фитнасида собит тура олади.. Ободончилик аҳлига эса ўшанда ҳам "обод шаҳар" муҳим.. Аллоҳ таоло айтади: "Сизлар дунё матоҳини истайсизлар Аллоҳ эса охиратни истайди" (Анфол.67) @oxirathovlsi
    1 комментарий
    14 классов
    1 комментарий
    41 класс
    Юртда барака йўқ. Қурилиш қилиб, бозорга бордим. Тахта бозор. Усталар "5*3 река керак", деди. Бозордан река қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи айтди "ака, сизга 5*3 керакми? Булар 5*3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...", деб ўлчаб берди. Ҳақиқатда 4*2 экан. 5*3 олиш учун 6*4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6*4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. "Мана", деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди. "ука, метрни олинг", дедимда ўлчадим. 6 метр деб сотилган река 5*70 экан. Ҳам энидан, ҳам бўйидан.... Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик... Усталар билан ғишт уришга шартнома қилдим. Ғиштни урганидан эмас, машинада келганидан санар экан. Зилда келган ғиштни эринмай доналаб санадим. 5000 та дейилган ғиштдан инсофлиги 300 та, стандарти беш юзта кам келар экан. Уста шуни билгани учун урганидан эмас, келганида ҳисоб олар экан. Ҳам машинада келганидан, ҳам устадан олиб ейсиз. Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик... Усталар хаммаси "дом строй"га (қурилиш материаллари сотадиган катта дўкон) етаклайди. Усталар у ердан карта очиб олган. Пластикка ўхшаган. Уйни эгаси бориб савдо қилади. Устага ўн фоиз картасига пул келиб тушади. Юртда барака йўқ. Қимматчилик... Бир ака антифриз чиқардилар. Антифриз қоғозда ёзилгани каби -20 градус ва -40 градуслик чиқди. Бозордаги ҳамма маҳаллий антифриздан қиммат. Сабабини тушунмай, ҳамма антифризларни олиб келиб, -5 градус холодильникка қўйилган. Уч соатда ҳамма антифриз тахта бўлиб қолган. Ишлаб чиқарувчиларга ҳолат видеога олиб юборилган. Ҳожи акалар парвойига ҳам олмаган. Юртда барака йўқ. Қимматчилик... Ўртоғим бензин заправкада ишлайди. Энг инсофлик заправка ўнига бир литр, қолганлари икки литр урар экан. "Мени билганим урмайдигани йўқ", дейди. Ҳамма билар экан шундайлигини. Юртда барака йўқ, ҳаммаёқ қимматчилик эмиш... Бошқа бир танишимнинг иши порасиз, откатсиз битмас эмиш. Пора бермаса, давлат ташкилотлари олмас эмиш. Айтишича, Юртда барака йўқ. Аввалгидай савдо йўқ эмиш. Уйфурушларга уйингизни сотмоқчи эканлигингизни айтасиз. Бўлди, нақдга ўзимиз оламиз, деб баҳолайди. Табиийки, сиз қимматроқ нарх хоҳлайсиз. Уёғига тузоғига тушганингиз шу. Каналида эълон беради уйингиз сотилиши ҳақида. Сиз мижоз кутасиз. Уйингизни олмоқчи бўлган харидор уйфурушга телефон қилади. Уйфуруш у уй сотилганини, истаса, бошқа уй борлигини айтади. Сизга эса ҳамтовоғини жўнатади. Ҳамтовоқ уйингизни кўриб, дастлабки уйфуриш айтган нархдан анча паст баҳо айтади. Шу тариқа учинчиси, тўртинчиси келиб арзон нарх айтаверади. Тоқатингиз тоқ бўлиб, биринчи айтган нархингизга ўзингиз олиб қўя қолинг, дейсиз. Хўп, дейди деб ўйлайсизми? Содда бўлманг. Энди уйингизни биров олмаётганини. Бошида берганда, майли, деб олишини, ҳозир эса яна беш юз ёки минг арзонга олиб қолишини айтади. Пул зарурлигидан рози бўлиб юборасиз. Бу приёмни ҳаммага ҳам қилмайди. Пул зарур, "пожар" деган одамлар "жирний" мижоз. Ҳа, айтганча, Жума куни маклер акаларимиз ишлашмайди. Дам олиш куни. Бозорда кабелчилар бор. Давлат муассасаларига, қурилиш объектларига сим сотишади. Улгуржи. Заводдан кабелни олиб, чўзишади. Хато эшитмадингиз. Эшилади. 2*2.5 кабель, 2*2 ёки ундан хам камроққа, метри кўпроққа айланади. Заводнинг қадоғини қайтадан қилиб, сизга беришади. Бутун бошли катта заводлар қуриб, кабель сотиб ётишибди. Цехда қилинган, бирортаси айтилган талабга жавоб бермайдиган кабеллар. Лекин тонналаб, навбатга қўйиб сотишади. Откат бор экан, кабель сотилаверади. Лекин Аввалгидай савдо йўқ. Барака йўқ экан. Бу каби ишларнинг саноғи йўқ. Оддий сода бор. Совет давридан бери 500 гмлик қадоқда бўлар эди. Грами камайиб, камайиб, 250 гмга тушган. Билмаган "ҳақиқийси фалончида қиммат экан, мана бу арзон сотади", деб олаверади. Ичи тўла бўладиган гугурт ярим бўлиб қолган. Сантиметрлаб, миллиграмлаб урилаверади. Камаяверади. Цементга қум қўшаётганлар, сутга сув қўшаётганлар ҳеч кимга сир бўлмай қолган. Oghuzhan Kokturk
    5 комментариев
    46 классов
    Қуръон - илм калити 📙 Иброҳим ибн Абдулвоҳид илм талаби учун сафарга чиқаётган Зиё Мақдисийга шундай насиҳат қилган экан: „Қуръон ўқишни кўпайтир, уни тарк қилма! Зеро, Қуръонни қанча кўп ўқисанг, талаб қилаётганинг - илмга шунча кўп эришасан“. Зиё деди: „Бу ишга эҳтимом қилиб, уни кўп тажриба қилиб кўрдим. Қуръонни қанча кўп ўқисам, ҳадис тинглаш ва ёзишга шунча кўп муваффақ бўлар, ўқимаган пайтим эса муваффақ бўлолмас эдим“. (Ибн Ражаб, „Зайлу табақотил ҳанабила“, 3/205) *Толибларни хатоларидан бири "дарсларимга вақтим етмай қолади" деб Қуръон ўқишни камайтриши ёки умуман ўқимаслигидир, бунинг натижасида вақтларида барака йўқолади, баъзи олимлар айтганидек: "кўп вақтимизни Қуръонга ажратдик натижада баракага кўмилиб кетдик"
    1 комментарий
    12 классов
    Видеони мазмуни кимларгадир тушунарсиздек туюлгандир⁉️ Бу гуёки бизнинг бугунги кунимизда айрим давлатлардаги динимизга нисбатан муомалани очиклайди❗️ Оддий муаллим сони ўқимоқчи бўлса буни хатто жиноий жавобгарликка тортиляпти, лекин дискотека ва бошка ахлоқни бузувчи маросимларга ёшларни қизиқтириб, эшикни кенг очишяпти❗️
    2 комментария
    29 классов
    Ниҳоятда ибратли воқеа... 1974 йилда Маҳатҳир Муҳаммад (1981- 2003 йилларда  Малайзияда бош вазир) мактаб битирувчиларининг битирув кечасига фахрли меҳмон сифатида таклиф қилинади. Маҳатҳир Муҳаммад кечада маъруза қилди. Маъруза охирида шундай дейди: “Биламан, бу кеча талабаларнинг битирув кечаси. Аммо, мен устозлар ўртасида ўйин ўтказмоқчиман.  Ғолибга мукофот бор”. Меҳмонлар ҳайрат билан воқеани кузатиб туришди. Маҳатҳир Муҳаммад устозларга ҳар-хил рангдаги шарларни тарқатиб туриб деди: “Ҳар-бир устоз шарни пуфлаб шиширади. Сўнг уни оёғига боғлайди. Шарни ёрмасдан муҳофаза қилган устозга мукофот берамиз. Сизда бир дақиқа вақт бор. Қани бошладик!”. Устозлар бирдан ўринларидан туриб бир-бирларига ҳужум қилишга ўтиб кетишди. Улардан ҳар бири бошқасининг шарини ёришга, ўзининг шарини асрашга ҳаракат қилар эди. Аммо, иш бошқача бўлди. Бирорта шар бутун қолмади. Ҳамма бир-бирининг шарини ёриб ташлади. Ҳеч ким ғолиб бўла олмади. Кутилмаганда Маҳатҳир Муҳаммад шундай деди: “Мен сиздан бир-бирингизнинг шарини ёришни сўрамаган эдим. Аксинча, ҳар ким ўзининг шарини муҳофаза қилишини сўраган эдим. Агар сизлар бошқаларга нисбатан салбий қарорга келмай жойингизда қимирламай турганингизда эди барчангиз ғолиб бўлар эдингиз. Аммо барчада салбий фикр устунлик қилди. Сизлар ўз муваффақиятингизни бошқалар мағлубиятида кўрдингиз. Ваҳоланки ғалаба барчангизда мавжуд эди!”. P.S.: Афсуски, баъзилар муваффақиятга эришиш учун бошқаларни вайрон қилишга ҳаракат қилишади. Афсуски, фақатгина ўйин хусусияти эмас, ақлнинг ҳаётдаги хусусияти ҳам шундан иборат кўпчиликда. Бошқаларнинг эшкагини синдиришинг сенинг қайиғинг суръатини оширмайди. Гул бошқа гул билан жанг қилишни ўйламайди. У фақат очилади холос. Чўққида ҳаммага жой бор. Бу борада айтилган энг гўзал гап Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларидир: “Сизлардан ҳар бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани токи биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўъмин бўла олмайди”.
    3 комментария
    23 класса
    Қўлингиздаги телефон хозир енгил лекин қиёматда тарозига қўйилганда кўтариб бўлмайдигон даражада оғир гунохларингиз бўлиши мумкин унга боғлиқ ❗️Телефонни нима учун ишлатяпмиз эътибор қилайлик❗️
    1 комментарий
    30 классов
    Пайшанба кунининг шом намозидан бошлаб, Жума кунига ўтиш кечаси бошланади. Саловот айтишга Жума вақтини кутманг. Чунки Саловот бу 🍃умрингизга, 🍂 ризқингизга, 🍃имонингизга, 🍂ҳидоятингизга 🌺ва Дунё орзуларингиз ушалишига 🌸ва Охиратда гуноҳларингиз кечирилишига сабаб бўлувчи энг осон амалдир. Нима учун осон? Чунки Сиз саловотни ҳар қандай ҳолатда, ҳар қаерда, ҳар вақтда айтишингиз мумкин. Дунё ва Охират яхшиликларини хоҳлайсизми? Бу олтин дақиқаларни арзимас,балки гуноҳ ишларга сарф қилиб юборманг. Бу тиллар Аллоҳни улуғлаб, саловот зикрлар айтиш учун берилган. Бу тиллар маҳзун қалбларга қувонч бериш учун берилган. Сиз мисоли Шифокорсиз. Инсонларга даво улашинг,табассумлар билан атрофни ёритинг. Сизни кўрган инсон яна бир кўрсам деб ўтсин, сиз билан яшаётган инсон Шукроналар айтиб ўтсин. Аллоҳнинг Ердаги нури бўлиб қалбларни ёритинг. Ва билингки,ҳар бир яхшилигингиз Ўзингизга кўпайтириб қайтарилади. Яхшиликларни эшиги эса~Сизга саловотлар билан очиб берилади. Олтин фурсатдасиз-ғафлатда қолманг❗️
    1 комментарий
    16 классов
    Психолог ким? Психолог замонавий овчи. Йўлини йўқотган, аламзада, эридан куйган, хаёт йўлларида йиқилиб, қайта оёққа тура олмаётган, бўшашиб исломни аслини топа олмаётганларга, бўш қармоқ ташлаб, эътиқоди заифларни ўлжа қилаётган ОВЧИ! Ҳа, ҳа ишонаверинг сиз уларнинг лаққа балиғи ёки ёғли эшигисиз.Сизга атаб ҳатто қармоққа чувалчанг ҳам илгани йўқ. Бўш, қуриқ қармоққа илиниб, алданиб юрибсиз. Муслимага алдовлар керак эмас, токи унинг ислом деган ҳақиқати бор экан. Муслимага психолог умуман керак эмас, токи унинг бош қўйганда далда оладиган саждаси, зикр қилганда ором топадиган Роббиси, ўқиганида қалбини эритиб, дардларини унуттирадиган қуръони, ҳар эслаганида ибратланадиган, таъсирланадиган ислом тарихи, доим очиқ турадиган тавба эшиги, қачон сўрайман деса дуоси бор экан. Қуръон ўқишни билмасангиз саҳиҳ қиссалар ўқинг. Сийратни ўқинг. Абул Қосим Жунайд айтганларидек “Қиссалар Аллоҳнинг қўшинларидандир, у қиссалар билан Аллоҳ Ўз дўстларининг қалбини мустаҳкамлайди.” Аллоҳнинг Ўз, ҳос дўстларидан бўлишни хоҳласангиз бўшашманг, синов келганда қанақадир психологга эмас, Роббингизга сиғининг, чиқиш йўлларини фақат исломдан қидиринг!Шунда Аллоҳ қалбингизни арзимаган синовда ҳам тўкилиб қолмайдиган қилиб мустаҳкамлайди.Имтихонларда собит туриб бериш илми билан ризқлантиради. Муслималар психологга пул сарфлаб, семинарма семинар кезиш ўрнига Аллоҳдан қўрқадиган дўстлар орттиринг. Ўзингиз ҳам шундайлардан бўлишга интилинг.Ахир исломда мўминнинг мўминга тасалли, далда бермоғи, яхши маслаҳатлар бериб унга тўғри йўлни кўрсатмоғи ҳам катта ажр, пул эмас. (Пулни садақа ёки эҳсон қилиб руҳи, қалби таскин топсин.) Энг асосийси уларнинг фани ислом устига қурилмаган.Албатта эътиқодингизга катта зарар беради. Чунки эътиқод қалбни йўналтирадиган навигатор ёки иймонни ўз ичида яшатадиган уйдир. Агар унинг биргина ғишти жойидан силжиб қолса, Аллоҳ кўрсатмасин иймон парчаланиб кетади… Улар сизга психология фани қуръон билан ҳамоханг десалар ишонманг!Чунки қуръон яхшиликни фақат ҳолис Аллоҳ учун қилишга буюради, пул эвазига эмас. Далда, юпанч қидириб, аравани қуриқ олиб қочадиган олиб қочарларга, қармоғи бўш пул овчиларига иймонингизни топшириб қўйманг!. Далда, юпанч фақат исломдадир. Бошқаси чўпчак, бошқаси ғафлат..! Зеро Қуръони каримда марҳамат қилинганидек: “Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур .” (Раъд сураси 28-ояти). Эй, Аллоҳнинг синовидан фожиа ясаб оладиган, эй, ҳаммага хаётидан шикоят қилиб, зорланадиган, эй, мусибат вақтида тўғри келганга эргашиб, нафсига ёқса авестодан ҳам юпанч излаб кетаверадиган банда, яраларинга малҳам ўлароқ Аллоҳ етмайдими, сенга вакийл ўлароқ Аллоҳнинг Ўзигина кифоя эмасми?Оятда айтилганидек огоҳ бўлмайсанми? Психология фани катта бир тузоқ.Исломдан бехабарлар, эътиқодда ортта қолганлар, эътиқоди заифлар тушадиган миссионерларнинг тузоғига ўхшаш чуқур тузоқ! Осиё Абдулазим қизи
    2 комментария
    17 классов
Фойдали нарсалар билан машғул бўлиш. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ المَرْءِ تَرْكُهُ مَا لَا يَعْنِيهِ ). حَدِيثُ حَسَنٌ، رَوَاهُ التَّرْمِذِيُّ، وَغَيْرُهُ. •••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄••• Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Киши ўзига кераксиз нарсаларни тарк қилиши унинг Исломи гўзаллигидандир”. Имом Термизий ривояти ва ҳадисни ҳасан деганлар. hadislar_sharhi
🔴Ҳажнинг фазилат ва ҳикматлари وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا "Одамлардан йўлига қодир бўлганларга (моддий ва жисмоний имконияти етганларга) Аллоҳ учун байтни (Каъбани) ҳаж қилмоқ фарздир". ("Оли Имрон" сураси, 97-оят). Ҳаж – белгиланган вақтда ва жойларда Аллоҳ азза ва жаллага ибодат бўлган муқаддас амалларни бажаришни қасд қилишдир. Умра ва ҳажнинг фазилатлари 1. Ҳаж – Аллоҳнинг наздида энг афзал амаллардандир. 2. Ҳаж гуноҳлар мағфират этилишига сабаб бўлувчи амаллардан саналади. 3. Мабрур* ҳажнинг мукофоти Жаннатдир. 4. Ҳаж унгача қилинган хато-маъсиятларни бутунлай йўқ қилиб, кўмиб юборади. 5. Имкони етганда кетма-кет ҳаж ва умра қилиб
🌙Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг бандаларига кўрсатган фазлу марҳамати бениҳоят кенг. 🗓Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги Аллоҳнинг фазли ёғиладиган тоат-ибодат мавсумларидан биридир. ☝Бу муборак кунлар мусулмон киши учун кўп солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳга янада яқинлашиш учун бир фурсатдир. ☝Расулуллоҳ 📿бизга бу кунларнинг дунёдаги энг фазилатли кунлар эканини билдириб, унда солиҳ амаллар қилиб қолишга тарғиб қилганлар. Ундан ташқари, Аллоҳ азза ва жалла Қуръони каримда бу кунларга қасам ичган. ☝Шунинг учун, мусулмон киши зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунини Аллоҳга чинакам тавба билан бошлаши ва солиҳ амалларни кўп адо этишга интилиши лозим.
Зулҳижжанинг ўн куни Фазилатли замонда ибодат қилиш Аллоҳнинг шиорларини  улуғлаш демакдир. Аллоҳ Ўзига ибодат қилинишини яхши кўрадиган замонда Унинг шиорларини улуғламаслик гуноҳдир.  وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ «Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур», (Ҳаж: 32). •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Қуёш Зулҳижжанинг ўн кунидан ҳам афзалроқ кунларда нур таратмайди. У кунлардаги амаллар улуғланган бўлиб, афзаллари намоз, такбир, садақа, рўза ва ҳаждир. Улуғланган замонда гуноҳ ишлар ҳам катта саналади. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Зулҳижжанинг ўн куни йилнинг энг афзал кунларидир, Рамазоннинг охирги ўн кечаси эса йи
Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Қанча-қанча одамларни гапирган гапи ҳалок қилганини кўрдик. Лекин бирор кишини сақлаган сукути ҳалок қилганини кўрмадик". ("Расоил", 1/401) 📚📚📚📚 Имом Шофиъийдан бир масала ҳақида сўралди. У зот сукут қилдилар. - Нега жавоб қилмаяпсиз? - дея сўрашди. “Мен то сукутим яхшими, ё жавобим яхши, шуни аниқламагунча бир сўз демайман ”, дея жавоб қилдилар. 📚📚📚📚 Аввалари олим сўзларди, оми эса қулоқ тутарди. Бизнинг замонимизда эса оми сўзлайди, олим эса сўкиш ва озорларга йўлиқишидан қўрқиб сукут қилишга мажбур бўлади. Доктор Назол Иброҳим Оли Роший. 📚📚📚📚 Имом аз-Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:   “Ёки илм билан гапирасан, ё мулойимлик билан сукут қи
Амалнинг фазли нима билан ортади? Имом Ибн Қаййим (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) айтади: • Амал қилувчиларнинг энг афзали Аллоҳ таолони энг кўп ёдга олувчиларидир. — Рўзадорларнинг энг афзали Аллоҳ таолони энг кўп эслайдиганларидир. — Садақа қилувчиларнинг энг афзали Аллоҳ таолони энг кўп зикр қилувчиларидир. — Ҳожиларнинг энг афзали Аллоҳ таолони энг кўп эсга олувчиларидир. Қолган ҳолатлар ҳам шундай... (Ал-вабил ас-соййиб) @oxirathovlisi
Сукут сақлашнинг 8 фоидаси ❗️ 1. Сукут - хечкандай харакатсиз ибодат 2. Сукут - тақинчоқсиз зийнат 3. Сукут - Салтанатсиз хайбат 4. Сукут - Деворсиз қўргон 5. Сукут - бирор кимсадан, узр сўрашга хожат йўқ 6. Сукут - икки елкадаги фаришталарга истирохат 7. Сукут -илмсизликни  Айбини яширадиган тўсиқ 8. Сукут- тил офатларидан омонда қолиш. Сукут қил, эй нафс.
"Қолгандан... ўлган яхши" • Ибн Ақил роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Одамларда мен кузатган қизиқ ҳолатлардан бири , улар диёрлар хароб бўлгани, яқинлар ўлгани, ризқлар танглигига афсус чекадилар. Замон ва унинг аҳлини ёмонлайдилар. Ҳолбуки ислом бузилаётгани, дин тарқоқлиги , суннатлар ўлиб бидъатлар тирилаётгани, масиятлар ошкор қилинаётгани, умрлар беҳудага ўтиб кетаётганига қарамайдилар. Бунинг сабаби улар наздида дини арзимас, дунёси эса буюклигидандир. Салафи солиҳларда эса бунинг акси эди. Улар дунёдан охиратга етадиган миқдорига рози бўлиб, динларида нуқсонга оҳ-воҳ чекар эдилар" (Одобуш-шаръийяҳ) — Сенингча вайрон бўлган ғазо ачинарлими, ёки, баланд бинолар билан обод дубай? • Агар охи
  • Класс
Қайси инсонни қалбига биродарига нисбатан ғиллу ғашлик,хасад, нифоқ, кибр ва ўзини бошқалардан афзал билиш кирган бўлса, Уни Аллох, Ўзининг китобидан узоқлаштириб юборади Бу дегани, Қуръон ёдлай олмай қолади дегани эмас Қанча Қуръон ахлидан, қорилар борки , Аллох уларни ўзининг китобига амал қилишдан узоқлаштириб юборган. Нега, ахир одамлар уларнинг овозларига махлиё бўлиб , фалончи ҚОРИ деб бошларига қўйишар эдикку, хамманинг дастурхони бошида эдиларку, нега уларни Аллох ,китобига амал қилишдан махрум қилди? Чунки улар ширали овоз билан тиловатлар қилиб ,одамларни ўз ботилиги эргаштирар эдилар Улар Қуръон харфларини зийнатлаб ўқир эдилар, аммо Қуръон буйруқлари билан зийнатланмас эдил
Показать ещё